Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Тест режимида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳудудий ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига ишга таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳудудий ички ишлар органларига мавжуд бўш лавозимларни хизматга муносиб малакали кадрлар билан жамлаш мақсадида тергов бўлинмаларида ишлаш истагида бўлган, эркаклар бўйи 165 см., аёллар 160 см.дан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (еркаклар учун), ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга таклиф этади.

Шунингдек, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларда хизмат қилиб келаётган, олий юридик маълумотли, тергов соҳасида ишлаш иштиёқи бўлган ходимларни тергов бўлинмаларида хизматни давом эттиришга таклиф этади.

Эслатма: Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаларида ишлаш учун бошқа вилоятда истиқомат қилувчи ходимлар ва фуқаролардан доимий рўйхатга қўйилиши талаб этилмайди.

Тергов бўлинмаларига ишга кириш ёки хизматни давом эттириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмасига 71-252-70-05, 71-252-26-57 телефон рақамлари ёки “tergov.uz” сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech