Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

«International Job Organization» ХБА жиноят иши юзасидан аниқ маълумот

“International Job organization хусусий банкдлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари 2019-2020 йиллар давомида 2620 нафар фуқароларимизни Германия, Польша, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, ҳар биридан 45,0 млн. сўмгача бўлган тўловларни қабул қилиб, жами 18,4 млрд. сўм пул маблағларни ўзлаштириб юборганликлари ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, суд муҳокамасига юборилган.

Тергов давомида мазкур МЧЖ раҳбари Ш.Абдурахманов ҳамда унинг 8 нафар жиноий шерикларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Суд муҳокамасига юборилган жиноят иши бўйича етказилган умумий зарарнинг 6 783 190 922 сўми ундирилиши таъминланган бўлиб, шундан 722 768 500 сўм нақд пул маблағлари, 6 060 422 422 сўми эса хатланган мол-мулклардир.

Мазкур жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

Шунингдек, “International Job organization хусусий банкдлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларни ўзлаштирганлик ҳолатига оид қисми ҳозирда алоҳида иш юритувга ажратилган бўлиб, мазкур жиноят иши доирасида 10 507 396 044 сўмлик зарар қисми қопланиши таъминланган, шундан 411 000 000 сўм нақд пул ва 10 096 396 044 сўми хатланган мол-мулкларни ташкил қилади. Ушбу жиноят иши бўйича ҳам қисқа муддатларда терговни тамомлаш ва судга юбориш чоралари кўрилади.

Хулоса ўрнида: Судда кўрилаётган ва дастлабки тергов давом этаётган жиноят ишлари бўйича етказилган 18,4 млрд. сўм зарарнинг 17,3 млрд. сўми нақд пул ва мол-мулк кўринишида қопланишига эришилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech