Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоийда тергов фаолиятини яхшилаш борасида Жиноят судлари ҳамкорлигида масофавий ўқувлар ташкил этилди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни “Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган 49-сонли видеоселектор мажлис баёнининг 13 ва 25-бандларида ёш терговчиларнинг судда амалиёт ўташ тартибини жорий этиш ҳамда уларни суд мажлисларида иштирок этиб, билимларини ошириш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган бўлиб, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги келишув тасдиқланган эди.

Мазкур келишувда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали ижро этиш юзасидан Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг раиси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жорий йилнинг 22 июль куни тасдиқланган “Ички ишлар тизимида фаолият юритаётган ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг суд мажлисларида иштирок этиб билимларини ошириш амалиётини йўлга қўйиш юзасидан режа-жадвал” ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режа бандаларини ижросини таъминлаш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни муҳокама этиш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов тизимлари ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг судларда стажировка ўташида йўл қўйилаётган камчиликларни муҳокама этиш ҳамда терговчи ва суриштирувчларнинг билим савиясини ошириш, амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди билан ҳамкорликда ўқув-семинар ўтказилди. 

   “Бу каби online мулоқотлар давомида ёш терговчиларимизнинг нафақат билим савиясини ошириш балки, бевосита суд жараёнлари билан боғлиқ амалий кўникмларини ҳам бойитиб бориш мақсад қилинган. Шунингдек тергов ҳаракатларида холислик, инсонийлик тамойилларининг муҳимлиги, терговни сифатли олиб бориш борасида ҳам тушунчалар берилмоқда. Пировард мақсадимиз инсон ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш орқали тергов фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдир.”- дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.Ҳасанов 

Семинар давомида суд стажировкасини ўтаётган ходимлар томонидан судларда жиноят ишларини кўриш давомида терговчи ва суриштирувчилар томонидан дастлабки тергов давомида қандай камчиликлар ёки процессуал хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, аниқланган камчиликларни келгусида такрорланмаслиги учун таклифлари муҳокама этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech