Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанднинг бешта туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

2020 йилнинг 30 ноябрь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан Иштихон туманида жойлашган Тиббиёт техникумида Иштихон, Каттақўрғон, Оқдарё, Қўшработ, Пайариқ туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида жами 19 нафар фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. Шундан, 6 та мурожаат жойида қаноатлантирилди ҳамда 7 таси эса тегишли ташкилотларга ижросини таъминлаш учун йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди, шунингдек, қолган яна 6 та мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, қабул якунида 4 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари топширилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech