Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилади, 2021 йилнинг 09 январь куни соат 10:00 да Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич томонидан Самарқанд ёшлар маркази биносида вилоятнинг Самарқанд шаҳар, Нуробод ва Пастдарғом туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.

Ҳурматли фуқаролар, қабул жараёнида Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим терговчи ва суриштирувчиларининг юритувидаги жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари юзасидан ўзингизни қийнаётган ҳамда ечимини топмаётган масалалар юзасидан мурожаатларингиз қабул қилинишини эслатиб ўтамиз!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech