Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Avto oltmish oy” МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан 2019 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 1-қисми (Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, жорий йилнинг 06 май куни айбланувчилар Ж.Б., О.М., Э.Қ., М.Х.,ларга нисбатан ЖКнинг 179-модда (Сохта тадбиркорлик), 1881-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият), 184-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (Фирибгарлик) ва 243-моддалари (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан, М.Г.,га нисбатан эса ЖКнинг 179-модда, 1881-моддаси 3-қисми “а,в” банд, 184-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 243-модда, 167-моддаси, 2-қисми “а, в, г” бандлари ( Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-моддаси 3-қисмлари билан аввалги айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.

Жиноят иши бўйича “AVTO OLTMISH OY” МЧЖ бош офисдан олинган бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар бўйича 19.344 дан ортиқ шахслардан шартномалар тузганлиги аниқланган ва ушбу шартномалар жиноят ишига қўшилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жами етказилган модий зарар 47,7 млрд. сўм эканлиги аниқланиб, шундан 36,8 млрд. сўм ундирилган.

Ҳозирда жиноят ишини айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш чоралари кўрилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech