Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Департаментнинг асосий вазифалари

– жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

– ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини та’минлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

– ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни юритишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, республикада шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;

– қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Департаментнинг асосий функсиялари

а) жиноятларни тергов қилиш амалиётини комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида;

жиноят ишларини тергов қилиш амалиётини, ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида суриштирув ва дастлабки терговнинг асосий кўрсаткичларини умумлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш;

жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида бошқарув амалиётини ўрганиш, уларнинг фаолиятидаги долзарб муаммоларни ва уларни ҳал этиш ё‘лларини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини жорий ва истиқболли режалаштиришда, ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ривожланишининг асосий ё‘налишлари консепсияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

тергов бўлинмалари фаолиятининг аҳволи тўғрисида, жиноятларни тергов қилишнинг муаммоли масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий ма’лумотларни тайёрлаш ва тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига киритиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалари юзасидан ҳисобга олиш, ма’лумотлар базаси, ахборот тизимларини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ижобий хорижий ва миллий иш тажрибасини, суриштирув ва дастлабки терговнинг замонавий воситалари, шакллари, усуллари ва тактик услубларини ўрганиш ва амалий фаолиятга жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича профилактик тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

б) ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини та’минлаш, шунингдек тергов бўлинмаларининг кадрлар таркибини шакллантириш ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида;

жиноятларни ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилинишини, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини та’минлашга қаратилган тадбирларни комплекс режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини текширишни ўтказиш, суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ва мазкур чораларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан протсессуал ва идоравий назоратни амалга ошириш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ҳисобга олиш-қайд этиш интизомига риоя этилишини та’минлаш;

жиноятлар ҳақидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқишда қонунийликка риоя этилиши бўйича ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари томонидан дастлабки терговни тўхтатиш, жиноят ишларини тугатишнинг асослилигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;

жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга ўз вақтида қидирув э’лон қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

ҳудудий ички ишлар органларида тўхтатилган жиноят ишлари ва ашёвий далилларнинг сақланишини, шунингдек уларнинг ҳисоби тўғри юритилаётганини назорат қилиш;

суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва та’минлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан келиб тушган жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлари ижросини ташкил этиш, шунингдек худди шундай сўровларни хорижий давлатларнинг ваколатли органларига юбориш;

хорижий давлатларнинг ваколатли органларига жиноий та’қибни амалга ошириш мақсадида жиноят ишларини ўрнатилган тартибда юбориш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан юборилган жиноят ишларининг тергов қилинишини та’минлаш;

жиноят-протсессуал қонунчилигининг Ўзбекистон Республикасининг жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалаларига оид қисми талаблари ижросини та’минлаш;

жиноятларни тергов қилишда ахборот-таҳлил, криминалистика ва тезкор-ма’лумотлар тизимидан самарали фойдаланишни та’минлаш;

қуйи бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини та’минлаш, ма’лумотлар базасини шакллантириш, тергов ҳаракатларини амалга ошириш, далилларни тўплаш мақсадида ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг амалиётига замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида ишлашга касбий тайёргарлиги, ахлоқий-психологик, иродали ва ма’навий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаб олишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларга нисбатан хизмат текширувларини ўтказиш, текширув натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини та’минлаш учун ўқитишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланиш;

в) ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек жиноятларни тергов қилишда соҳасида:

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолияти устидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш;

ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни бевосита тергов қилиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ва ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш, алоҳида тоифадаги жиноят ишларини назоратдаги иш юритувини олиб бориш;

ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш борасидаги фаолияти самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш, уни янада ошириш борасида чоралар ишлаб чиқиш;

ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича таҳлилий материаллар, шунингдек суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар тайёрлаш;

суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш масалалари бўйича услубий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ва ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига тарқатиш;

г) қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этишнинг шакл ҳамда услубларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида: суриштирув ва дастлабки тергов масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек идоралараро ҳужжатлар ва келишувлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Тергов департаменти фаолияти масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосаларни тайёрлаш ва тайёрлашда иштирок этиш.

Тергов департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функсияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech