Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Италия тажрибаси ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 24-28 март кунлари Римда ўтказилган кибержиноятчилик бўйича минтақавий тергов форумида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг терговчилари иштирок этмоқда. Форумнинг мақсади Европа давлатларининг кибержиноятларни тергов қилиш соҳасидаги бой тажрибасини ўрганиш ва ушбу тажрибани Ўзбекистондаги тергов фаолиятига жорий қилишдир.

Форумда иштирокчиларга кибержиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар бўйича дастлабки терговни олиб бориш тактикалари ва усуллари ҳақида мутахассислардан маъруза ва амалий машғулотлар олиб бориш режалаштирилган. Бу машғулотлар иштирокчиларга жиноятлар ва уларни аниқлашдаги янги ёндашувларни қўллашга ёрдам беради.

Форумнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу – Италия давлатининг тергов органлари билан яқиндан танишиш имкони бўлди.

Бундан ташқари, Италия давлатидаги ҳамкасбларнинг таркибий бўлинмалари ва моддий-техник бойликлари билан танишиш, бу соҳадаги ишлашнинг самарадорлигини кўриш ва жиноятларнинг аниқланиши ҳамда уларга нисбатан қабул қилинган ёндашувлар тўғрисида маълумотлар олишга имконият яратилди. Бу форумда олинган тажрибалар Ўзбекистондаги тергов органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим қадамлар сифатида кўриш мумкин.

Шунингдек, форум якунида тўпланган тажриба ва билимларни Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига ўргатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Респубикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech