Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Қозоғистонда ўтказилган форумда иштирок этди
Жорий йилнинг 18-21 июль кунлари Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи томонидан Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тартибод идоралари ходимлари иштирок этди.
Мазкур форумнинг асосий мавзуси “Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмга қарши курашиш” бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси билан бир қаторда Россия Федерацияси, Хитой, Монголия Халқ Республикалари, Италия, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Тожикистон ва Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари иштирок этди.
Форумда иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, тергов қилиш ва одил судловни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашди.
Шунингдек, форумда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ходимлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш бўйича маъруза билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти