Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакилларидан иборат делегация Индонезиянинг Семаранг шаҳрида ташкил этилган форумда иштирок этишди
Жорий йилнинг 15-20 январь кунлари Жакарта ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик маркази (JCLEC) томонидан Индонезия давлатининг Семаранг шаҳрида “Терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш” мавзусида минтақавий форум бўлиб ўтди.
Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси делегацияси билан бир қаторда Тожикистон, Покистон, Бангладеш, Филиппин, Малайзия, Сингапур ва Индонезия давлатларининг ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этишди.
Форум иштирокчилари ўзларининг мамлакатларида яратилган терроризмга қарши курашиш моделлари ҳамда илғор тажрибаларини намойиш этиб, ўзаро тажриба алмашдилар. Хусусан, Ўзбекистон делегациясидан Тергов департаменти катта терговчиси Адхамжон Абдуллаев сўзга чиқиб, форум иштирокчиларига Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда эришилган ютуқларини баён этди.
Ташриф чоғида, форумга эксперт гуруҳи сифатида таклиф этилган Буюк Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, Қиролликда терроризмга қарши курашиш йўналишда амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар билан ўртоқлашдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти