Бир нечта марта фирибгарлик жиноятларини содир этган Сурхондарёлик фуқарога нисбатан суд томонидан ҳукм ўқилди.
Муқаддам судланган Б.К. ўзининг жиноий ҳаракатларини 2017 йилда бошлаган, у ўзганинг мол-мулкини алдов йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқароларга ўзини гўёки Ташқи меҳнат миграция хизматининг ходими сифатида таништириб, пойтахтда яшовчи М.Д.ни қонуний тартибда Жанубий Корея давлатида ишга жойлаштиришга ваъда бериб, М.Д.дан 2000 АҚШ доллар пулларини олган ва берган ваъдасини бажармасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, Б.К. осон бойлик орттиришни ўзига одат қилиб, аввалги жиноятлари учун жавобгарликка тортилмаганлиги сабабли ўзининг жиноий режасига кўра аналогик равишда фирибгарлик жиноятларини содир этишда давом этиб, алдов йўли билан ўзининг ҳамқишлоқлари Ч.Н., Б.Н. ва У.А.лардан жами 11.400 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни қўлга киритишга эришган.
2019 йил 08 ноябрь куни ЖИБ Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, Б.К. юқоридаги моддалар бўйича айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти.