Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

-5000 АҚШ доллари бермасанг ҳамма билади...

Қашқадарё вилояти. 2021 йил 20 декабрь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига 23 ёшли Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда собиқ турмуш ўртоғи 24 ёшли Й.Ф. унинг шахсига оид маълумотларни ва унинг экспертиза ҳужжатларини ўқиш ва иш жойи ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ушбу маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига 5000 АҚШ доллар пул маблағларини талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Й.Ф. Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо дўкони ёнида фуқаро Б.М.,дан талаб қилган 5000 АҚШ долларидан махсус кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Й.Ф.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганилиб, тергов якунига кўра қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech