“Уйимга босқинчи бўлиб кирасизлар...”
Наманган вилояти. 2021 йилнинг 26 апрель куни соат 0100 ларда Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли А.Олимжоннинг яшаш ҳовлисига номаълум шахслар юзларига қора рангли ниқоб кийган ҳолда кириб, А.Олимжоннинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унга таёқ билан ҳужум қилиб, уни ураётган вақтларида, уларга А.Олимжон фаол қаршилик кўрсатган ҳамда унга тегишли “Honor note-7” русумли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни А.Олимжоннинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А.Муқаддаснинг буюртмасига асосан жияни 22 ёшли М.Нодирбек таниши 21 ёшли Б.Шаҳзодбек билан содир қилганлиги, А.Муқаддас турмуш ўртоғи аёллар билан ишқий муносабатга киришиб унга хиёнат қилаётганлиги сабабли қўрқитиб қўйиш мақсадида буюртма берганлиги аниқланиб, М.Нодирбекдан “Honor note-7” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти