Уяли телефон аппаратларини ўғирлаган 4 нафар шахслар ушланди.
Фарғона. 2020 йил 12 январь кунидан 13 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Бағдод туманида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 29 ёшли С.А.га тегишли умумий баҳоси 16.400.000 сўмлик жами 14 турдаги уяли телефон аппаратлари, қувватлантиргич, микрочипларни, ҳамда 8.540.000 сўм ва 350 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари давомида ушбу жиноятни 24 ёшли Б.Х., 20 ёшли С.Ш., 19 ёшли А.А. ва вояга етмаган 17 ёшли О.А.лар содир этганликлари аниқланиб, гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинишган ва процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти