63 ёшли фуқаро талончилардан бирини ушлаб ИИБга олиб борди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 4 июль куни соат 15:00 ларда номаълум шахслар 63 ёшли Х.Махамаджоннинг бошқарувидаги “Spark” автомашинасига Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида йўловчи тариқасида ўтириб, ундан Бектемир тумани “Абай” МФЙда жойлашган “Армада бизнес” МЧЖ биноси қаршисига олиб бориб қўйишини сўраб, айтилган манзилга етиб келганларидан сўнг, автомашина салон қисмидаги "бар" ичида турган нархи 300.000 сўмлик “Samsung-2” русумли телефон аппарати, ҳайдовчилик ва нафақа гувоҳномалари ҳамда автомашинанинг техник ҳужжатларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, автомашинадан тушиб ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлганларида Х.Махамаджон улардан бирини ушлаб, ИИБга топширган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 36 ёшли Х.Руфаджон, 36 ёшли Б.Нуриддинлар содир этганликлари аниқланиб, улардан Х.Махамаджонга тегишли телефон аппарати ва ҳужжатлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти