Ёқтирган қизига гап отганлиги учун ўсмир йигитга оғир тан жароҳати етказди
Навоий. 2020 йилнинг 13 ноябрь куни соат 17:00 да, вояга етмаган фуқаро 17 ёшли Тимурбек С., фуқаро 18 ёшли Аслиддин Ш., унинг ёқтирган қизига гапирганлигини эшитиб, бунга аниқлик киритиш мақсадида Навоий шаҳар Жасорат кўчасида жойлашган “Мохинур” савдо мажмуаси орқа томонида кўришган вақтида, вояга етмаган Тимурбек С., ва Аслиддин Ш.,лар ўртасида рашк натижасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, жанжал вақтида вояга етмаган Тимурбек С., қўли билан Аслиддин Ш.,нинг танасининг турли қисмларига бир неча бор зарба бериши натижасида турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Аслиддин Ш.,га “оғир” тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган фуқаро 17 ёшли Тимурбек С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Тимурбек С., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти