Қадр-қиммат 1.000 АҚШ долларга баҳоланди
Сурхондарё вилояти. Шўрчи тумани “Какан” маҳалласида яшовчи 40 ёшли Х.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 27 февраль куни Шўрчи туманида яшовчи 33 ёшли Х.М. унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган видео тасвири борлигини айтиб, уни қўрқитиб видеоларни интернет ижтимоий тармоғига тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 1.000 АҚШ доллари пул маблағи талаб қилиб келганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан жорий йилнинг 27 февраль куни соат 22:00 ларда ИИБ ходимлари томонидан Шўрчи тумани “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Боботоғ гўшт маркази” номли ошхонада ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Х.М. аризачидан сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирни интернет ижтимоий тармоғига ошкор қилмаслиги эвазига талаб қилиб келаётган 1.000 АҚШ доллари пулларидан 500 АҚШ долларини олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти