Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёл ашёвий далиллардан қутулиш ниятида уларни ёқиб юборди

Фарғона вилояти. 2022 йил 26 апрель куни соат 17:00 да Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ёнида, муқаддам судланган 38 ёшли С.О. (аёл) тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 дона кассетадаги 13 дона “Трамадол Ланнахер” номли таблеткаларни, 3 дона “ilko Regapen 300 mg Pregabalin” ёзувли капсулалар ва бир дона флакондаги “Тропикамид” номли моддаларни 500.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотганида, тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, тадбирга жалб қилинган фуқародан 13 дона “Трамадол Ланнахер” таблеткалари, 3 дона “ilko Regapen 300 mg Pregabalin” капсулалари ва 1 дона флакондаги “Тропикамид” моддалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро С.О.,нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонидаги газ плитасида бир қисми ёниб кетган тадбир учун ишлатилган 10 дона 50 000 сўмлик пулларнинг парчалари, 4 дона флаконда “Тропикамид” ва 6 дона капсулаларда “ilko Regapen 300 mg Pregabalin” моддалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

подполковник С.С. Ширбачеев

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech