Ҳайдовчи талончилик жиноятини содир этиб жабрланувчини йўл четида ташлаб кетди
Тошкент вилояти. 2021 йил 2 август куни соат 23:05 ларда 28 ёшли С.Т. Тошкент шаҳрида ўзининг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасига йўловчи сифатида 19 ёшли Ш.А., ни ўтказиб, Олмалиқ шаҳрига олиб бориб қўйишни келишиб, Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи ҳудудига етиб келган вақтида, талончилик йўли билан Ш.А. га тегишли бўлган “RedMI” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ олиб қўйиб, йўловчи қизни ушбу ҳудудда қолдириб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, С.Т., нинг шахси аниқланиб, ундан бир дона RedMI русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жабрланувчининг аризасига асосан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси
катта лейтенант Абдумалик Авалбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти