Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон вилояти. 2022 йил 27 июль куни соат 12:00да 39 ёшли М.А. Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган “Пушкин” номли истироҳат боғи олдида бўла туриб, шу ерда бўлган 36 ёшли А.Х.ни жиянини ўзини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга олиб қириб қўйишини айтиб алдаб, ундан кимёвий ишлов берилган 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан томонидан М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти