Андижонда гиёҳвандлик воситаси сотувчи шахслар занжири узилди
Андижон. 2020 йилнинг 14 август куни соат 18:00 да Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2020” тадбири давомида, Андижон шаҳар, Маданият МФЙ Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Улфатлар” чойхонасини рўпарасида 20 ёшли Жавоҳир А., 0,81 грамм таркибида “тетрогидроканабинол” гиёҳванд воситасини сақловчи “гашиш” гиёҳванд моддасини 500.000 сўмга сотган вақтида ушланган.
Шундан сўнг, Жавоҳир А., ушбу моддани фуқаро 35 ёшли Нодирбек А.,дан 250.000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилган. Уни кўрсатмасига асосан Нодирбек А., ўзининг “Spark” русумли автомашинасини Андижон шаҳар Лермонтов кўчасида бошқариб кетаётганида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, олди чап томон эшигини ички чўнтагида турган “Wilston” сигарет қутисига солинган 1,15 грамм, автомашинанинг ўнг олди томон оёқ қўйиш жойидан 1,92 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси ва унинг ёнидан тадбирда фойдаланган рақамланган 5000 сўмлик купюрадаги пуллардан 2 донаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Фуқаро Нодирбек А., эса ушбу моддани таниши 39 ёшли Абдусалом М.,дан 365.000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилгач, тадбир давом эттирилиб, фуқаро Абдусалом М.,ни кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уни шимининг олди ўнг чўнтагига солинган “Kent” сигарет қутиси ичидан полиэтилен пакетга ўралган 0,22 грамм ва чап оёғига ёпиштирилган полиэтилен парчасига ўралган 1,02 грамм “гашиш” гиёҳванд воситаси аниқланиб, келгусида текшириб кўришлик учун олинган.
Сўнгра Абдусалом М.,дан ушбу гиёҳванд моддаларини кимдан олганлиги сўралганида, Жавоҳир А.,дан, Нодирбек А.,нинг автомашинасидан ва унинг ёнидан олинган жами 5.12 грамм кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳванд моддасини фуқаро 54 ёшли Дилъмурат А.,дан жами 1.025.000 сўм пулларга сотиб олганлигини маълум қилган. Уни ушбу кўрсатмасига асосан фуқаро Дилмурод А,ни яшаб келаётган Андижон шаҳар Охунбобоев кўчасида уйини олдида тўхтатиб, кийим бошлари кўздан кечирилганида, ёнида жами 553.000 сўм пуллари борлиги, ушбу пуллар орасида тадбирда фойдаланган рақамланган 5000 сўм купюрадаги пуллардан 2 донаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур жиноят иши Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жавоҳир А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан, Нодирбек А., ва Абдусалом М.,ларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан ва Дилмурод А.,га нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида юқоридаги шахсларнинг барчасига ЖКнинг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, эҳтиёт чоралари қўлланилган.
2020 йилнинг 17 ноябрь куни жиноят иши бўйича ЖПКнинг 379-380-моддаларига асосан айблов хулосаси тузилиб, тегишли суд мухокамасига юборилган.
Муаллиф: Андижон шаҳар
ИИО ФМБ хузуридаги ТБ
терговчиси М. Умаралиев