Андижонда талончиликни касб қилган гуруҳ қўлга олинди
Андижон вилояти. 2021 йил 03 январь куни соат 20:00 ларда Қорасув шаҳри Гулчилар кўчасида яшовчи 32 ёшли И.У. Андижон вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 19:30 ларда Қўрғонтепа тумани Янги ҳаёт МФЙда жойлашган савдо дўконида ўтирган вақтида олдига нотаниш бўлган фуқаро келиб, уяли алоқа воситасини фойдаланиб олиш мақсадида сўраб уни “SAMSUNG 21 S” русумли телефон аппаратини олиб, ташқарига чиқиб автомашинага ўтириб кетиб қолганлиги сабабли ушбу шахсни топишда ва уяли алоқа воситасини қайтариб олишида амалий ёрдам беришликни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ҳамда видео кузатув камералар ёрдамида ушбу жиноятни 18 ёшли И.У., 22 ёшли М.А. ва 17 ёшли И.С.,лар содир этганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан М.С., М.А., ва И.С.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, тергов давомида ушбу шахслар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни соат 19:50 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Хикмат кўчасида яшовчи Ю.Ф.,га тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Mi NOTE 5” русумли уяли алоқа воситасини Жалақудуқ туманида гўёки фойдаланиш мақсадида олишиб, фойдаланиб бўлганидан сўнг қайтариб бермасдан очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишганлиги аниқланган.
Ҳозирда И.У. ва М.А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди ва 127-модда 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб “қамоқ”, вояга етмаган И.С.,га эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, “ўй қамоғи” эҳтиёт чораси кўлланилган.
Дастлабки тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти