Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қарзни қоплаш учун уйлаб топилган айёр режа

Бухоро вилояти. 2023 йил 28 март куни Бухоро шаҳрида жойлашган МЧЖ раҳбари 29 ёшли М.З. шаҳар ИИО ФМБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 13 март куни Туркманистон Республикаси фуқароси 53 ёшли М.М. у раҳбарлик қилиб келаётган МЧЖга тегишли қиймати 184.800.000 сўмлик 42 тонна “Битум” қурилиш маҳсулотини оғзаки келишувга асосан қабул қилиб олганлигини, аммо ҳозирги кунга қадар унинг пулини бермасдан, уни алдаб келаётганлигини баён этиб ундан пулларини олиб беришда амалий ёрдам берилишини сўраган.

Олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари натижасида, Туркманистон Республикаси фуқароси М.М. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни М.З.га тегишли бўлган МЧЖда экспедитор бўлиб ишловчи Қ.С.нинг ишончига кириб ундан қиймати 184.800.000 сўм бўлган 42 тонна “Битум” қурилиш маҳсулотини тарозида ўлчаб қабул қилиб, аммо маҳсулот пулини бермасдан, уни биргаликда Самарқанд вилоятига олиб боргандан сўнг пулларини беришларига ишонтириб, сўнгра Қ.С. билан биргаликда Самарқанд вилоятига бориб, Қ.С. меҳмонхонага дам олиш учун кетганлигидан фойдаланиб, мазкур “Битум”ни бошқа МЧЖда бўлган қарзини қоплаш учун мазкур маҳсулотни бериб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech