Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинада қарийб 200 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик воситасини аниқланди

Тошкент шаҳар. 2023 йил 22 май куни соат 22:30 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок постида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан 35 ёшли Ш.И.нинг бошқарувида бўлган “NEXIA-3” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилган вақтда, олд йўловчи ўриндиғи қопламаси ортида буюмларни сақлаш учун ихтисослашган чўнтагининг ички қисмидан жигарранг модда борлигини аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, Ш.И.дан олинган жигарранг ўткир ҳидли, мумсимон модда фаол гиёҳванд моддаси ҳисобланиши ва бу модда “гашиш” гиёҳвандлик воситаси турига кириб, унинг соф оғирлиги 190,55 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Муаллиф: Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги

Тергов гуруҳи терговчиси майор Ф.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech