Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

«Бола - одоби билан азиз» ёхуд икки ўсмирнинг жиноий ҳаракатлари

Андижон вилояти. 2020 йил 2 декабрь куни соат 18:00 ларда 16 ёшли Асилбек А. ўзининг жиноий      шериги 16 ёшли Пахлавон А., билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Асака тумани Шодлик МФЙ ҳудудида 23 ёшли Хасанбой С., ни уриб ерга йиқитиб, чўнтагидан унга тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “LG” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон тарож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган  Асилбек А. ҳамда Пахлавон А., ларга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан вояга етмаганлар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи ҳамда қонуний вакил иштирокида сўроқ қилинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ахмад М.дан “LG” русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштириб олинган ҳамда жиноят ишига ашёвий далил тариқасида бирлаштирилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, қонунбузар ўсмирлар процессуал тартибда ушланган.

 

Андижон вилояти ИИБ

ҳузуридаги Тергов бошқармаси

катта терговчиси М.Солиев

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech