“Cobalt”даги сайр оқибати 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилишга тушиши мумкин
Андижон вилояти. 2022 йил 11 июль куни соат 00-30 ларда, Асака туманида яшовчи 19 ёшли Н.Д. (аёл), ўзига олдиндан таниш бўлган 22 ёшли А.И.ни (эркак) бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида Асака тумани Арғин МФЙ Жанон-2 кўчасига бирга келиб, ҳайдовчи А.И. автомашинадан танишлари билан гаплашиш мақсадида тушиб кетганидан ва автомашинани двигателини ўчирмай калитини ўзида қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани руль бошқарувига ўтириб, А.И.нинг рухсатисиз автомашинасини олиб қочиб, сўнгра Асака-Шаҳрихон транспорт қатнов йўлининг Шаҳрхион йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, Шаҳрихон тумани ҳудудига етганида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти