Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухорода йўл-транспорт ҳодисаси, қурбонлар бор.

Бухоро. 2020 йил 05 январь куни тахминан соат 06:45 ларда Ғиждувон тумани “Зафаробод” қўрғони ҳудудидан ўтувчи, “Навоий-Зарафшон” А-379 автомобил йўлида фуқаро 46 ёшли А.Н. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида йўл-ҳаракати қоидалари бузиб меъёридан ортиқ ичида жами 5 нафар йўловчилари билан бирга Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси томон ҳаракатланиб, йўлнинг 60 км.га етганида бошқарувни йўқотиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро 50 ёшли У.Х. бошқарувидаги Навоий кон метоллургия комбинатига тегишли “Isuzu” русумли автобус билан юзма-юз тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда “Nexia” автомашинасининг йўловчиси 58 ёшли М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, енгил автомашинанинг ва автобуснинг қолган йўловчилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, енгил автомашинанинг бошқа йўловчиси 29 ёшли Т.М. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. “Nexia” автомашинаси ичида бўлган яна бир йўловчи оғир аҳволда, автобусдаги 4 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech