Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қурилишдаги контейнерлар бирма-бир йўқ бўлиб қолаётганлиги ИИБ ходимларининг эътиборини тортди

Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 9 январь куни 18:00 да 25 ёшли Бекмурод Б., ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шароф Рашидов тумани Олтинсой МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида қурилиш ишлари олиб борилаётган иншоот олдида турган 29 ёшли Ислом И., га тегишли контейнерни, 20 ёшли Достон М., ни “KAMAZ 65117 1010 62 6х4” русумли юкмашинасига ортиб, ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Дастлабки тергов жараёнида, фуқаро 25 ёшли Бекмурод Б., контейнерни фуқаро 49 ёшли Жумақул Р., га 4 млн. 900 минг сўмга сотиб юборганлиги аниқланиб, ушбу контейнер Жумақул Р., дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Бекмурод Б., ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил 12 январь куни 22:00 да такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўзлаштириш мақсадини кўзлаб, Шароф Рашидов тумани Туёқли МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида олиб борилаётган, бино қурилишига оид бўлган иншоот олдида турган 33 ёшли Шерзод Н.,га тегишли контейнерни, фуқаро 27 ёшли Сарвар Н., ни “ZIL-130В1” русумли юкмашинасига ортиб, ўғирлаб кетаётган вақтда “Сангзор-15” блок постида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекмурод Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Бекмурод Б., жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech