Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Мезбонни” тунаган “меҳмон”.

2020 йил 01 март куни тахминан соат 13:30 ларда, фуқаро 26 ёшли Э.Р., Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасидаги уйларнинг бирига меҳмон сифатида келган ва уй эгаси 28 ёшли А.А.,нинг бошқа хонага кирганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашина калитини яширин равишда олиб, ушбу калит ёрдамида ҳовлида турган автомашинани олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида тахминан соат 23:45 ларда, Фарғона шаҳар “Нефтчилар” ўйингоҳи олдида Э.Р., “Спарк” русумли автомашинани бошқариб кетаётганлиги аниқланиб, тўсиб ушланган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Э.Р., автомашинанинг 4 дона қуйма дискаси ва шиналарини фуқаро 26 ёшли А.О.,га жами 120 АҚШ доллари ҳамда 480 минг сўмга сотиб, автомашинага эски турдаги шиналар ўрнатганлиги аниқланиб, сотиб юборилган 4 дона диска ва шиналар А.О.дан ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида Э.Р., гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ўрнатилган тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech