Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги содир этилган талончилик. Талончилар иссиқ изидан ушланди.
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 02 ноябрь куни соат 18:30 да номаълум шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида жойлашган дорихонага кириб, шу ерда бўлган сотувчи 22 ёшли Нурмуҳаммад А., га ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, шкафдан жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ва Нурмуҳаммад А.,га тегишли баҳоси 1.800.000 сўмлик «Redmi Play» русумли уяли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни фуқаролар 22 ёшли Абдулазиз Т., ва 27 ёшли Салимжон О., лар содир этганликлари аниқланган ҳамда Абдулазиз Т., ушланиб, у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёнида, Абдулазиз Т., жиноий йўл билан қўлга киритган телефон аппаратини фуқаро 26 ёшли Рўзимат Б.,га 300.000 сўмга сотганлиги аниқланиб, Рўзимат Б.,дан «Redmi Play» русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда Салимжон О., ни ушлаш ва терговга келтириш борасидаги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти