Мисқоллаб йиғганини маккор фирибгар қўлга киритди
Тошкент. 2019 йилнинг октябрь ойида 49 ёшли Равшан А., Тошкент вилояти Янгийўл тумани А.Ортиқова маҳалласида жойлашган 30 сотихли ер майдонини жами 24.000 АҚШ доллари эвазига фуқаро 40 ёшли Музаффар А.,га сотишини айтиб, алдаб, унинг ишончига кирган ҳолда 2019 йилнинг 27 октябрь кунидан 23 декабрь кунига қадар Музаффар А.,дан 9.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишга эришган аммо берган ваъдасини бажармай, шартнома расмийлаштирмасдан, қўлга киритилган пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ҳозирги кунга қадар Музаффар А.,ни турли баҳоналар билан алдаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Равшан А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Равшан А., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар. Огоҳ бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича шартномаларни фақатгина нотариал идорада расмийлаштиришгизни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти