Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўлдан чиқиб қолган ҳамқишлоқ

Самарқанд вилояти. 2022 йил 25 февраль куни соат 23:30 ларда Нарпай тумани “Қорахитой” қишлоғида яшовчи 24 ёшли Т.Р., Оқтош шаҳрида жойлашган “Азизбек” номли ошхонада овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Нарпай тумани “Ноғорахона” маҳалласидан ўтувчи ички йўлдан яшаш уйига кетаётганида, йўлда ҳамқишлоғи 28 ёшли Р.И.,ни кўриб қолиб, у билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Р.И. қўлига ўткир тиғли темир жисмни олиб, темир жисм билан Т.Р.,нинг танасининг турли жойларига қасддан уриб, санчиб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Натижада Т.Р. олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.И. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят қуроли аниқлаш ҳамда жанжални келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech