Касалхонадан тезроқ уйга кетиш истак эндиликда 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан якунланиши мумкин
Тошкент вилояти. 2023 йилнинг 28 июнь куни соат 13:10ларда номаълум шахс ўзганинг автомашинасини олиб қочиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар Гуляева кўчасида жойлашган “24/7” дорихонаси рўпарасида бўла туриб, «NEXIA-3» русумли транспорт воситасини эгаси, 53 ёшли О.У. эшикларни очиқ холда, калитни ўт олдиргичда қолдириб, дўконга кириб кетганлигини кўриб, ўзининг ғаразли мақсадини амалга ошириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Ушбу ҳолатдан сўнг, номаълум шахс автомашинани Чирчиқ шаҳар А.Навоий кўчасида бошқариб келаётиб, 41 ёшли С.И.нинг бошқарувидаги “NEXIA-2” русумли автомашина орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган.
Номаълум шахснинг шахсига аниқлик киритилганда, у Тошкент вилоятида яшовчи 35 ёшли У.М. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчи сўроқ қилиниб, ундан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ўрганлигини сўралганида, у Чирчиқ шаҳар Гуляева кўчасида жойлашган шифохонасида оёғини даволаганлигини ва уйга кетиш истагини шифокорларга маълум қилганлигида, шифокорлар ўнга рухсат бермаганлигидан жаҳли чиқиб, кўчага чиқиб мазкур автомашинани кўриб уйига етиб олиш мақсадида олиб қочганлигини баён этган.
Ҳозирда гумон қилинувчининг кўргазмалари текширилиб, унинг руҳий соғломлиги текширилмоқда.
Тергов давом этмоқдан.
Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Огоҳлик – давр талаби.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор И. Тоиров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти