Лезвия билан қуролланган йўловчи, ҳайдовчига ҳужум қилди
Наманган вилояти. 2021 йилнинг 09 декабрь куни 19 ёшли Н.Б. Наманган вилояти “102” рақамига мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 08 декабрь куни соат 21:30 да ўзининг бошқарувида бўлган “Neхia-2” русумли автомашинасига номаълум шахсни йўловчи сифатида олиб, унинг буюртмасига асосан “Чортоқ-Наманган-Тўрақўрғон” йўналишида ҳаракатланиб, Тўрақўрғон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидан ўтган Катта Наманган канали бўйига борган вақтида, номаълум шахс қўлида бўлган лезвия ёрдамида унга зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, бошқарувидаги “Neхia-2” русумли автомашинасини талаб қилганлиги, кейинчалик босқинчилик йўли билан автомашинани эгаллаб, номаълум томонга яширинганлигини маълум қилиб унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик йўли билан транспорт воситасини талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Наманган туман Қўқонқишлоқ МФЙ да яшовчи 28 ёшли Э.А. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан Б.Н. га тегишли бўлган “Neхia-2” русумли автомашинаси холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Э.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси
майор Хабибуллаев Азизбек
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти