Иссиқхонада талончилик содир этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 23 февраль куни соат 03:30 ларда номаълум шахслар Тошкент тумани Хасанбой гузари маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонанинг ётоқхонасига кириб, у ерда бўлган 36 ёшли Муаззам Ю., ва 32 ёшли Сарвиноз Х.,ларни қўрқитиб қимматбаҳо буюмларини беришларини талаб қилиб, уларга тегишли 100 АҚШ доллари, 810 000 сўм пул маблағлари ва “Samsung J-1” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 34 ёшли Эркин Р., 21 ёшли Жавоҳир К,, вояга етмаган 17 ёшли Шахризод Б., ва Худойберган К.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Эркин Р., Жавоҳир К,, Шахризод Б., ва Худойберган К.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти