Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2 граммга етмас оғуни пуллаётган шахс эндиликда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Наманган вилояти. 2021 йил 08 февраль куни ИИБ ходимларининг ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддасининг муомаласини олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбир давомида, 36 ёшли Муҳторжон М., Наманган шаҳри Чортоқ кўчасида шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган шахсга 1.000.000 сўм эвазига жигарранг тусдаги ўткир ҳидли моддани сотаётган вақтида ушланган.

Суд кимёвий экспертизада фуқаро Муҳторжон М.,дан олинган ўткир ҳидли модда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланиб, соф оғирлиги 1.96 граммлиги кўрсатилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Муҳторжон М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech