Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кредит дўконидан телефонларни ўғирлаган шахслар аниқланди

Тошкент шаҳри. 2021 йил 27 январь куни соат 03:00 ларда, номаълум шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани “Дехқон бозори” олдига келиб, ушбу ерда жойлашган “Credit Express Electronics” МЧЖга қарашли маиший техника дўконининг нархи 3.000.000 сўмлик кириш эшигини номаълум жисм ёрдамида синдириб, ушбу дўкон ичига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичида бўлган фуқаро 31 ёшли Санжар Т., га тегишли турли русумдаги 14 дона уяли телефон аппарати ва “Amazfit” русумли бир дона қўл соатини ғайриқонуний равишда ўғирлаб, Санжар Т.,га жами 58.588.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 39 ёшли Умид А., 18 ёшли Азизбек А., 28 ёшли Шерзод Р., ва 22 ёшли Азамат Н.,лар содир қилганликлари аниқланиб, мазкур дўконда ўғирланган техника воситаларининг қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Умид А., ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Б”, “в”, “Г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб бўлиб ҳозирда гумонқилинувчи шахслар процессуал тартибда ушланиб, қолган техника воситаларини қаерда ва кимга сотганликлари аниқланмоқда.Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech