Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мактаб ўқувчилари ўртасида муштумзўрлик устида вужудга келган можаро

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 17 май куни соат 11:00ларда Қўқон шаҳридаги 4-сонли мактабнинг спорт майдонида ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчиси 17 ёшли М.Исломхон синфдоши 18 ёшли М.Акбаржон билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида М.Акбаржон М.Исломхонни “қорин соҳасига” қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Тиббий маълумотномага кўра, вояга етмаган М.Исломхонда “қорин олди девори тўмтоқ шикасти, жигар чап бўлаги эзилиб-ёрилиши, ички қон кетиш, постгеморрагик шок оғир даражаси” жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалга ҳодисадан бир ҳафта олдин М.Исломхон синфдоши М.Акбаржонга “авторитет бўлиб кетибсанми, ўзгариб қолибсан” деганлиги сабабли жанжаллашиб қолганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Акбаржон процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech