Меҳмоннинг кирдикорлари фош бўлди
Навоий вилояти. 2021 йил 10 декабрь кунидан 11 декабрь кунига ўтар кечаси 22 ёшли О.Т. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишни ўз олдига мақсад қилиб, 47 ёшли М.О.,нинг Зарафшон шаҳри 3-кичик туманида жойлашган хонадонига меҳмон бўлиб, тунаб қолиб, уй эгалари ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, М.О.,нинг қаровсиз қолдирилган пластик картаси ва унга “click” тизими орқали уланган қўл телефонини яширин равишда қўлга киритиб, М.О.,нинг қўл телефонига “click evalution” иловасини интернет тармоғи орқали юклаб олиб, ушбу илова орқали М.О.,га берилган пластик картасидан 2021 йил 11 декабрь куни соат 05:45 да 1.700.000 сўм пулларни, кейинчалик, соат 11:29 да 250.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, уйни тарк этган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а,Б” бандлари (хавфли рецидивист томонидан компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти