Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Mersedes-Benz 190" жиноятчи нишонига айланди

Фарғона вилояти. 2022 йил 26 ноябрь куни соат 02:00 ларда номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида Данғара тумани Тошкент кўчасидаги автомашиналарни таъмирлаш устахонаси ёнига келиб, у ердаги 43 ёшли Р.Р.га тегишли эски “Daimler Benz” русумли автомашинани эшиклари қулфланмаган, очиқ ҳолда, қаровсиз қолдирилганидан, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноят Ўзбекистон туманида яшовчи 33 ёшли К.А. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ушбу автомашина Ўзбекистон тумани Янгиобод кўчасидан топилган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ушбу модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан транспорт воситаларини қаровсиз, очиқ ҳолда қолдирмасликларини сўраб қоламиз. Огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech