Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

 Янги қурилаётган хонадонларни сотиб олишда ёрдам беришини айтган шахс, ўз ваъдаси устидан чиқмади.

Андижон. 2019 йилнинг июль ойида Асака туманида яшовчи 43 ёшли Б.Т. Жалақудуқ тумани яшовчи 38 ёшли И.А., га Тошкент шаҳрида янги қурилаётган хонадондлардан бирини сотиб олишда ёрдам беришини айтиб, ундан жами 37.305.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ҳозирги кунга қадар қайтармаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилган. Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech