Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Укасининг пулларини ўғирлаган шахс қонун олдида жавоб беради

Фарғона. 2020 йилнинг 11 октябрь куни соат 10:40 да 27 ёшли Т.Ш., укаси 26 ёшли Х.Н.,нинг Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида жойлашган хонадон эшигини ўзида бўлган калит билан очиб кириб, ётоқхонадаги жавонда бўлган 8.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ш., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-кисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Т.Ш., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган, етказилган моддий зарар ўрни тергов жараёнида тўлиқ қопланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech