Фотима-Зуҳранинг кирдикорлари фош бўлди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 26 январь куни 32 ёшли Нилуфар Ю., Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Фотима” ва “Зуҳра” исмли шахслар, 2021 йилнинг 03 январь кунидан то 27 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Нилуфар Ю.,га Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини ва Нилуфар Ю.,ни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни, уни “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б., ва Зухра И., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда, эгизакларни, муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниш таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти