Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Новвойхона олдидаги пичоқбозлик

Тошкент вилояти. 2022 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:30 ларда 34 ёшли К.А. Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бўстонлиқ деҳқон бозори” ҳудудидаги новвойхонаси олдида бўла туриб, шу ерда унинг танишлари 22 ёшли А.П. ва 26 ёшли А.Ф.,лар билан ўрталарида келиб чиққан оғзаки низо сабабли, ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал давомида А.К. новвойхонада бўлган ошхона пичоғи билан А.Ф.,нинг чап қорин соҳасини орқа томонига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Натижасида Ф.А. олган тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномага кўра А.Ф.,нинг танасида “чап қорин соҳаси орқа қисмида санчиб кирган жароҳати, қовурға ва қовурғалараро қон томирлар шикастланиши, ингичка ичак санчиб кесиб ўтган жароҳати, гепертания, постгеморрагик 2-даражали шок” жароҳатлари борлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech