Қонунга хилоф равишда сақланиб келган ов қуроли аниқланди, жиноят иши қўзғатилган
Бухоро. 2020 йилнинг 03 апрель куни Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, “Мироб” маҳалласида яшовчи 35 ёшли К.Р. ўзининг хонадонида 1960 йилда ишлаб чиқарилган 16-каллибрли “ИжК” русумли ов қуроли ва унинг бир дона патронини тегишли рухсатсиз сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, аниқланган ов қуроли ва бир дона патронлар отиш учун яроқли эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти