Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қонликўл туманида “талончилик” содир этиб юрган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси. 2021 йилнинг 03 февраль кунидан 06 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Қонликўл туманининг турли МФЙ ҳудудларида ёлғиз кетаётган йўловчиларга нисбатан талончилик содир этиб, 40 ёшли Парахат К.,га тегишли нархи 1 500 000 сўмлик «RedMi-5» русумли,  39 ёшли Азамат Р.,га тегишли нархи 1 200 000 сўмлик «Samsung A10» русумли ҳамда 36 ёшли Кайрат К., га тегишли нархи 1 200 000 сўмлик «Samsung A 10 S» русумли уяли телефон аппаратларни очиқдан-очиқ тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Қонликўл тумани Наврўз МФЙ.,да яшовчи 32 ёшли Женисбай Д., содир этиб, қўлга киритган «RedMi-5», «Samsung A10» русумли уяли телефон аппаратларини бошқа туман ҳудудида сотиб юбориб, «Samsung A 10 S» русумли телефон аппаратини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Женисбай Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech