Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Опий” сотувчиси ушланди

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 08 февраль куни ИИБ ходимларига келиб тушган хабарга кўра, Бойсун тумани “Ўрмончи” маҳалласида яшовчи 45 ёшли Қосимжон Қ., таниши 68 ёшли Қобил Б.,га 4 дона оқ рангли полиэтилен пакетларга қадоқланган тўқ малла рангли ўзига хос ҳидли модданинг граммини 400.000 сўмдан жами 1.600.000 сўмга сотганлиги аниқланиб, ўз навбатида тезкор тадбир ўтказилиб, шу куни соат 18:30 да Қобил Б., ва Қосимжон Қ., лар Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудида 2 дона оқ рангли целлофан парчасига қадоқланган тўқ малла рангли моддани шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 8.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланиб, мазкур моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Қобил Б., ва Қосимжон Қ.,лардан ҳужжатлаштирилиб олинган жами 6 дона полиэтилен пакетларга қадоқланган моддалар 27 граммга тенг “ОПИЙ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қобил Б., ва Қосимжон Қ.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech