Телефон аппарати сотувчиларига суд ҳукми ўқилди.
2019 йил 03 декабрь кунги 35 ёшли А.К.,нинг мурожаатида, 2019 йил 19 июль куни 24 ёшли фуқаро Д.Т., унга БААнинг Дубай шаҳридан 16 дона “IPHONE” русумли телефон аппаратларини сотиб олиб беришни, у эса ушбу телефон аппаратларини Тошкентга олиб бориб сотишини ҳамда сотувдан тушган пулларни А.К.нинг отаси К.К.,га беришни ваъда қилганлиги учун А.К. Дубай шаҳридаги дўконлардан 16 дона “IPHONE” русумли телефон аппаратларини жами 163.740.238. сўмга сотиб олиб Дубай халқаро аэропортида Д.Т.,га берганлигини, аммо Д.Т. телефон аппаратларини қўлга киритганидан сўнг Ўзбекистонга учмасдан, уларни Дубай шаҳрида сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги сабабли Д.Т.,га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Д.Т.,га нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнида Д.Т. томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган ва унга нисбатан танланган эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган ҳамда жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2020 йил 21 январь куни чиқарилган ҳукмига кўра, Т.Д. айбдор деб топилган ва ўзининг айбига иқрорлиги ҳамда моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти