Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Севгининг аянчли якуни...

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 30 январь куни соат 22:00 ларда 22 ёшли Жавоҳир Ю., маст ҳолатда севган қизи билан гаплашиб олиш мақсадида, Косон тумани “НекўзМФЙ Тайзан қишлоғига таниши Адҳам А. билан биргаликда келиб, севган қизининг яшаш хонадони ҳовлисига девордан ошиш йўли билан кирган вақтларида, Жавоҳир Ю.,нинг севган қизининг укаси 20 ёшли Бунёд С., ҳовлисида одам шарпасини сезиб, ошхонадан рўзғор пичоғини олиб ҳовлига чиққан ҳамда уни кўриб қолган Адҳам А., ҳовлининг деворидан ошиб тушиб қочиб кетган, ҳовлининг бурчагида қолиб кетган Жавоҳир Ю., эса севган қизи билан гаплашиб олишини, совчиларига нима сабабдан рад жавобини берганликларини айтиб, Бунёд С., билан ўзаро оғзаки тортишиб қолишган ва натижада Бунёд С., қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Жавоҳир Ю.,нинг қорин соҳасига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Бунёд С.,нинг оила аъзолари Жавоҳир Ю.,га биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Қарши шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига тез тиббий ёрдам машинасида олиб боришган, кўрсатилган бирламчи тиббий ёрдамларга қарамасдан Жавоҳир Ю., олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бунёд С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида, Бунёд С., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech