Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олиб қочилган автомашинанинг аянчли оқибати

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 23 январь куни 32 ёшли Акрам Б., 31 ёшли Азиз С.,ни Янгиҳаёт тумани “Чорбоғ” МФЙ.,да жойлашган хонадонидаги таъмир ишларини бажариши учун ёллаб,  27 январь куни кечки овқат вақтида биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишган ва Азиз С., Акрам Б.,ни ухлаб қолганидан фойдаланиб, соат 21:30 ларда Акрам Б.,га тегишли “COBALT” русумли автомашина калитини эгаллаб двигателини ўт олдириб, маст ҳолатда автомашинани олиб қочган. Сўнгра шу куни соат 23:30 ларда мазкур автомашинани Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонободтепа кўчасида жойлашган “Pepsi” заводи қаршисигача бошқариб бориб, бошқарувни йўқотиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Зангиота тумани ЙҲХБ инспектори томонидан Азиз С.,га нисбатан баённома расмийлаштирилган.

Автомашина олиб қочилганлиги юзасидан эса Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Азиз С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech